USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Шавкат Мирзиёев бугун видеоселектор йиғилиши ўтказади. Турли даражадаги қатор раҳбарлар ишдан олиниши кутилмоқда

 Шавкат Мирзиёев бугун видеоселектор йиғилиши ўтказади. Турли даражадаги қатор раҳбарлар ишдан олиниши кутилмоқда

Қайд этилишича, видеоселектор йиғилишида жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш чоралари танқидий кўриб чиқилади. 

Маълум қилинишича, ўтган йили кичик бизнес субъектларига давлат томонидан кредитлар ва молиявий ёрдам кўринишида қарийб 120 трлн сўм ажратилган. Бунинг натижасида пандемиядан зарар кўрган 104 мингта корхона фаолиятини қайта тиклаш ҳамда хусусий корхоналарнинг айланма маблағларини 33 фоизга оширишга эришилган. 

«Бироқ, айрим вилоятларда бу борада олиб борилаётган ишлар бизнес ва ҳукуматнинг талабларига жавоб бермаяпти. Шу сабабли президент турли даражадаги қатор раҳбарларни ишдан олиши кутилмоқда», деди манба. 

Бундан ташқари, давлат раҳбари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича янги чора-тадбирларни белгилаб беради.

Мавзуга оид