Шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларда қатновларни тўлиқ йўлга қўйиш бўйича зарурий чоралар кўрилиб, транспорт воситалари ўз йўналишлари бўйича фаолият юритишга чиқарилмоқда.
Хусусан, Бухоро-Тошкент, Ғиждувон-Тошкент, Қоракўл-Тошкент ва Шофиркон-Тошкент йўналишларида қатновлар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари бошқарма томонидан вилоятдаги барча шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларда транспортлар қатновини узлуксиз ташкил этиш назоратга олинган.