Бухоро вилояти Ромитан туманининг Шўрча маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар давом этмоқда.
Айни кунларда ушбу маҳаллага бириктирилган вилоят ва туман корхона, ташкилотлар бошчилик қатор ишлар бажарилмоқда.
Бугун туман ҳокими Умеджон Барноев томонидан сектор раҳбарлари ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида Шўрча маҳалласида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари бўйича навбатдаги штаб йиғилиши ўтказилди.
Штаб йиғилишида масъул ташкилотлар томонидан амалга оширилган ишлар ижроси муҳокама этилиб, ишларни жадаллик билан бирдамликда олиб бориш кераклиги тўғрисида тегишли тавсиялар бериб ўтилди.
Бундан ташқари туман раҳбари янги маҳалла биносининг қурилиши, ижтимоий соҳа объектларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этилиши, аҳоли хонадонларидаги ободонлаштириш ишларининг бориши, уларнинг яшаш турмуш шароитларини янада яхшилаш, бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Ушбу маҳалладаги ахолининг яшаш шароитлари ва ҳудудларнинг санитар шароитларини, йўл инфратузилмаларини, электр тузилмаларини, суюлтирилган газ ва ичимлик сув таъминотларини яхшилаш, аҳоли яшаш пунктларини ободонлаштириш ишларини сифатли қилиб бажариш юзасидан кўрсатмалар берилди ҳамда ва ҳар бир ходимга берилган вазифаларга сидқи дилдан ёндошиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.