Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Сентябрдан мактаблар очилиши бўйича онлайн сўров ўтказилди: натижалар 50/50
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жамият > Сентябрдан мактаблар очилиши бўйича онлайн сўров ўтказилди: натижалар 50/50
ЖамиятТаълим

Сентябрдан мактаблар очилиши бўйича онлайн сўров ўтказилди: натижалар 50/50

26.08.2020 68
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев мактабларда ўқув жараёнларини бошлаш муддати ва шаклини белгилаш учун жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида онлайн сўров ўтказмоқда. Унинг айтишича, бир кун ичида 24 773 киши сўровнома саволларига жавоб қайтарган.

Қайд этилишича, сўровда қатнашган ота-оналарнинг 50 фоизи мактаблар ўз фаолиятини сентябрь ойидан анъанавий шаклда тикланишига розилик билдирган, 50 фоиз респондент бунга қарши чиққан.

«Мактаблар қайси санадан ўз фаолиятини қайта тиклашини истайсиз?» деган саволга респондентларнинг 48,6 фоизи «пандемиядан кейин», 23,7 фоизи 7 сентябрдан, 18,6 фоизи 14 сентябрдан, 9,1 фоизи 2 октябрдан дея жавоб беришган.

Сўровномани тўлдирган ота-оналарнинг 51,2 фоизи пандемия тугамагунча фарзандини мактабга юбормаслигини билдирган, 48,8 фоизи эса бунга хайрихоҳлик билдирган.

Ниқоб тақиш ва антисептик воситалардан фойдаланиш масаласида аксарият ота-оналарнинг фикри бир жойдан чиққан. Сўровда қатнашганларнинг 93,6 фоизи фарзандининг мактабда ниқоб тақишига, 94,7 фоизи антисептик воситалардан фойдаланишига рози бўлган.

Қайд этилишича, онлайн сўровномани тўлдирганларнинг 20,4 фоизи Тошкент шаҳридан, 13,2 фоизи Тошкент вилоятидан, 9,2 фоизи Фарғона, 9 фоизи Қашқадарё, 6,5 фоиз Самарқанд, 6,3 фоизи Бухоро, 5,9 фоизи Наманган, 5,6 фоизи Хоразмда яшашини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирлиги ҳам ота-оналар ўртасида шу мазмунда онлайн сўров ўтказмоқда.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактабларни очиш бўйича 3 хил сценарий мавжудлиги, уларнинг орасидан энг мақбули ота-оналарнинг фикрлари орқали танланишини маълум қилган.

«Ота-оналар ўз фикри ва уй шароитидан келиб чиқиб қарор қабул қилиши керак. Бунинг билан биз ҳар бир мактаб, ҳудуд аҳволини билиб оламиз», деб айтган Шерзод Шерматов.

ХТВ ота-оналарни ўқув йилини бошлашга оид онлайн сўровда фаол иштирок этишга чақирган. Сўровномага ушбу ҳавола орқали ўтиш мумкин.

Шерзод Камалов 26.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
2 Изоҳлар 2 Изоҳлар
  • Shoxrux says:

    Maktab boshlansin

    Javob berish
  • Aziz says:

    Pandemeya

    Javob berish

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖамият

Ромитанда “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

11.01.2024 212
БухороЖамият

“Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи рўйхатига киритиш учун хатлов жараёнлари бошланди

08.01.2024 620
Жамият

Buxgalteriya xizmatlarini autsorsing qilishning afzalliklari nimada?

08.08.2023 2.9k
БухороЖамият

Ромитан тумани ҳокими 1-сектор ҳудудидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди

03.05.2023 309

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?