Қайд этилишича, қонун билан йўл эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, транспорт воситалари эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир мажбуриятлари ҳамда меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчиларнинг ҳуқуқлари алоҳида моддалар билан белгиланмоқда.
Қонунга кўра, йўл участкаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш бўйича ишлар бажарилаётганда йўлнинг мазкур участкаларидаги қатнов қисмининг кўпи билан 50 фоизи ўтиш учун чекланиши ёки ёпилиши мумкин. Йўл участкаларида қатнов қисмининг 50 фоизидан кўпроғини ёпиш зарур бўлган тақдирда мазкур йўл участкаларини айланиб ўтиш таъминланиши керак.
Қонун билан кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларнинг белгиланган чегараларида тўхтаб туриш жойларини қуриш тўғрисидаги қарорлар ҳудудни режалаштириш бўйича тасдиқланган ҳужжатларга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилиниши белгиланмоқда. Бунда қурилиш ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Тўхтаб туриш жойларини жойлаштириш экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитга, аҳолининг соғлиғи ва осойишталигига салбий таъсирни камайтириш ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши қайд этилмоқда.
Қонун билан электр двигателда ишлайдиган транспорт воситалари учун алоҳида жойлар ажратилиши ва бундай жойларда электр қувват манбаларига уланиш имконияти яратилиши мумкинлигининг белгиланмоқда.
Шунингдек, пулли тўхтаб туриш жойларига доир талаблар, пулли тўхтаб туриш жойлари эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам алоҳида модда билан белгиланмоқда.
Мажлисда йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига алоҳида урғу берилиб, Қонунда транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи нормалар ҳамда ҳайдовчиларни тайёрлашга доир талаблар белгиланаётганлиги, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи қайси ҳолларда бекор қилиниши мумкинлиги кўрсатиб ўтилганлиги қайд этилди.
Сенат «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Қонунни маъқуллади
Фикр билдириш
Фикр билдириш