2023 йил 13 март куни номаълум шахс, Пешку тумани “Чиғирчи” маҳалласида жойлашган Деҳқонзоридаги Ҳ.Ж.га тегишли савдо дўконидан 1 дона баҳоси 1.700.000 сўмлик “Ноте 20 И” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда талон-торож қилиб, жабрланувчига моддий зарар етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштиров ҳамда тергов ҳаракатлари давоми ушбу жиноятни, туманнинг “Қарақалпоқ” маҳалласида яшовчи, 2005 йилда туғилган мактаб ўқувчиси Т.Ф. содир қилганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.