Сардоба фожиаси: 17 кишига суд ҳукми ўқилди

 Сардоба фожиаси: 17 кишига суд ҳукми ўқилди

2021 йил 10 май куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида “Сардоба” сув омборидаги офат бўйича 17 кишига суд ҳукми ўқилди:

“Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК бош директорининг ўринбосари – Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси бошлиғи лавозимида ишлаган М. Холматовга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

“UzGIP” МЧЖ Истиқболли лойиҳаларни режалаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган С. Рудневга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди.

“Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК раҳбари лавозимида ишлаган С. Абдуназаровга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди.

“TO’PALANG HDP IRRIGATION SYSTEMS” (собиқ “Тўпаланг Шеробод” ШК) УК раҳбари лавозимида ишлаган Б. Асадовга ўташ учун узил-кесил 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланди.

“TO’PALANG HDP IRRIGATION SYSTEMS” (собиқ “Тўпаланг Шеробод” ШК) УК ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган Л. Тожиддиновга ўташ учун узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 70 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари) тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 125 225 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.

“TO’PALANG HDP WATER CONSTRUCTION” (собиқ “Резаксой сув қурилиш”) УК директори лавозимида ишлаган К. Рўзиевга ўташ учун узил-кесил 3 йил муддатга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, дастлабки қамоқда сақланган 296 куни Жиноят кодексининг 62-моддаси тартибида тайинланган жазодан чегирилиб, ўташ учун 97 540 000 сўм жарима жазоси қолдирилди.

Ва бошқаларга нисбатан ҳам Жиноят кодексига мувофиқ тегишли жазолар тайинланди.

Мавзуга оид