Германиянинг БиоНТеч биотехнологик компанияси асосчилари 2030 йилга қадар саратоннинг бир нечта турларига қарши вакцинани рўйхатдан ўтказмоқчи эканини маълум қилди.
Профессор Туриежининг фикрича, уларнинг коронавирусга қарши вакцинасига асос бўлган мРНК технологияси саратон ҳужайраларига қарши курашда қўлланилиши мумкин. Алгоритм антиген ролини бажарувчи оқсилни ҳужайрада кодлашни кўзда тутади, шу тариқа иммун тизими организмда бегона моддалар ҳосил қилувчи ҳужайралар билан курашишга ундалади. Қўпол қилиб айтганда, коронавирусга қарши вакцинани қайта мослаштириб, иммун тизимини коронавирус билан зарарланган ҳужайраларни эмас, балки саратон ҳужайраларини йўқ қилишга «ўргатиш» мумкин.
Компания лабораторияларида онкологик касалликларга қарши бир нечта вакциналар синовдан ўтказилмоқда. Биринчи навбатда иммунологлар ичак саратони, меланома ва бошқалар учун дори яратишни режалаштирмоқда.