Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар

 Сайлов қонунчилигидаги янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 2017 йил 11 декабрда Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида, мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов қонунчилиги бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатларидан иборат бўлсада, афсуски, ҳанузгача яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилмаганлигини таъкидлаб, халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган Ўзбекистон Республикаиснинг Сайлов Кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифасини қўйган эди.
Шунга асосан Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 18 февралда қабул қилинди, Сенат томонидан 28 февралда маъқулланди ҳамда 2019 йилнинг 25 июн куни Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланиб, расмий эълон кундан бошлаб кучга киритилди.
Мазкур Сайлов Кодекси 18 та боб ва 103 та моддадан иборат бўлиб, бир қатор янгиликларни ўз ичига олган. Жумладан:
-қонунчилик палатасида Экоҳаракат вакиллари учун квота ажратиш институти тугатилди;
-номзодларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан кўрсатиш тартиби бекор қилинди;
-сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини юритиш тартиби қонунан тартибга солинди;
-сиёсий партиялар томонидан имзо йиғишда сайловчилар томонидан бир қанча партияларни ёқлаб имзо қўйиш имконияти берилди;
-сайлов участкаларида участка сайлов комиссиясининг овозларни санаш тўғрисидаги баённомасининг зудлик билан жамоатчилик муҳокамаси учун 48 соатдан кам бўлмаган вақтда илиб қўйиш тартиби ўрнатилди;
-участка сайлов комиссияларининг овоз бериш жараёни тугагандан кейин амалга оширадиган аниқ ҳаракатлари назарда тутилди (овозларни санаш, баённомаларни тузиш, округ сайлов комссиялари билан ўзаро алоқалари ва х.к.);
-участка сайлов комиссияси аъзоларининг яримидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди;
-халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида муҳокама этиладиган ва тавсия этиладиган участка сайлов комиссиялари аъзолари номзодлари бўйича жамоат бирлашмалари ва ташкилотларининг таклифлари олиниши тартиби ўрнатилди;
-сайлов округларини тузишди сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиши ўн фоиздан ошмаслиги тартиби ўрнатилди;
-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига сайловларда кузатувчи сифатида иштирок этиш ҳуқуқи берилди;
-Қонунчилик палатасига, маҳаллий Кенгашларга сайлов бир вақтда ўтказилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўзтказувчи округ сайлов комимссиялари томонидан ягона сайлов участкалари тузиш тартиби ўрнатилди;
-сайловларда овоз бери вақти 08:00 дан 20:00 гача этиб белгиланди;
-сайловчилар Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида сайловчиларнинг рўйхати тўғрисидаги ўзи учун керакли маълумотларни олиш имкониятига эга бўлишлиги ва бошқалар белгиланган.
Президентнинг 08.02.2021 йилдаги “Сайлов Қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”гиЎРҚ-670-сон Қонун имзоланди.Ҳужжатга мувофиқ Конституцияга;«Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»ги Конституциявий қонунга; «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Қонунга; Сайлов кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Биринчидан, Президент сайлови, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи (илгари – декабрь ойи) учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.
Иккинчидан, сайловда сиёсий партияларнинг иштирок этишини молиялаштириш учун ажратилган маблағлар («Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг 8-м. 4-қ.) қуйидагиларга сарфланиши керак:
ташвиқот олиб боришга;
номзодларнинг ишончли вакиллари ва ташвиқот ўтказиш учун жалб ўилинадиган бошқа фаоллар ишини ташкил этишга;
сайлов кампаниясини ўтказишга доир умумпартиявий тадбирларга.
Шунингдек, энди сиёсий партия сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ўзга ажратилган давлат маблағлари юзасидан оралиқ ва якуний ҳисоботларни тақдим этиши лозим. Сиёсий партияларнинг ҳисоботлари унинг расмий веб-сайтларида ва босма нашрида эълон қилинади.
Учинчидан, Президент сайловини, Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (Сайлов кодексининг 10-м. 1-қ.).
Ушбу кодекснинг 29-моддаси 1-қисми қуйидаги жумла билан тўлдирилди: Чет давлатларда турган фуқароларга сайловчилар рўйхатидаги ўзига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти ТИВ, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари расмий веб-сайтлари орқали ҳам таъминланади.

Акрам РАХИМОВ,
жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг раиси

Мавзуга оид