USD10 371.75+0.09%
RUB134.56+0.03%

Саида Мирзиёева тақдим этган фильм юзасидан жиноят иши очилганми?

 Саида Мирзиёева тақдим этган фильм юзасидан жиноят иши очилганми?

9 октябрь куни бир қатор ижтимоий тармоқларда “Бош прокуратура Саида Мирзиёева тақдим этган «Мендирман Жалолиддин» фильми юзасидан жиноят иши очган” деган сарлавҳали мақола эълон қилинган.
«Ўзбеккино» миллий агентлиги шу бўйича расмий баёнот берди.
«Мақолада келтирилган жиноят ишига Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари С.Мирзиёеванинг мутлақо алоқаси йўқ бўлиб, тарқатилган маълумотлар асоссиз эканлигини маълум қиламиз. Агентликнинг аввалги баёнотида сўнгги вақтларда шунга ўхшаш нотўғри талқин қилинган маълумотларни хорижий ва маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда айрим шахслар томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб тарқатилаётгани айтилган эди. Шу билан бирга, Агентлик маълум қиладики, ушбу жиноят иши айнан «Мендирман Жалолиддин» фильмига нисбатан очилган эмас. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Агентлик ОАВ вакиллари, блогерлар ва ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиларидан ушбу текширилмаган ахборотни ноўрин талқин қилмасликни сўрайди. Чунки бу тергов жараёнларига босим ўтказиш ёки таъсир кўрсатишга уриниш, дея баҳоланиши мумкин» дейилади баёнотда.

Мавзуга оид