Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Сабоқ чиқаришга ва ҳаракат қилишга кечикмайлик
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Саломатлик > Сабоқ чиқаришга ва ҳаракат қилишга кечикмайлик
Саломатлик

Сабоқ чиқаришга ва ҳаракат қилишга кечикмайлик

05.07.2020 25
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Қўшниларимизда коронавирус билан вазият хавотирли даражага келиб қолди. Қозоғистонда охирги 10 кунда кунига ўртача 1500 кишида инфекция аниқланаяпти, улар орасида асоратсизлари ҳам бор. Шу кунга қадар 188 киши вафот этди. Қирғизистонда эса 5 июль ҳолатига касалланиш 7400 та етиб қолди, вафот этганлар сони 88 нафарга етди. Кунига ўртача 500-300 касалланиш кузатилаяпти.

Муаммо шундаки, бундай оммавий касалланишга на Қозоғистон, на Қирғизистон тиббиёт тизими тайёр эди. Буни ижтимоий тармоқларнинг қозоқ ва қирғиз сегментидаги муҳокамалардан ҳам билса бўлади.

Қирғизистонда касалхоналарда жой йўқ, тиббиёт ходимлари етишмаяпти. Тез ёрдам хизмати фуқаролардан бўлаётган мурожаатларни эплай олмаяпти. Пневмонияга чалиниш кескин кўпайган, касалхоналарда ИВЛ-аппарати, кислород ва бошқа тиббий буюм ҳамда воситалар танқислиги чуқурлашган. Бишкек шаҳар маъмурияти тиббий маълумоти бўлган фуқароларни ёрдамга чақирмоқда. Шаҳарда зудлик билан беморларга биринчи ёрдамни кўрсатиш учун кундузги стационар тиббиёт марказлари фаолияти йўлга қўйилган. Турли касалликка чалинганларга битта палатада хизмат кўрсатишга тўғри келаяпти, 1000 дан ортиқ тиббиёт ходими инфекция юқтириб олган. Ҳудудларда аҳвол янада оғир. Ҳукумат томонидан Россияда ишлаётган қирғизистонлик врачлар жалб қилинмоқда, тиббиёт ўқув юртлари талабалари тез ёрдамга бириктирилмоқда, Хитойдан яна 500 та мобиль кислород концентратори тезкорлик билан харид қилинди. Хуллас, мамлакат тиббиёт тизимида хаос юзага келган.

Қозоғистонда ҳам вазият яхши эмас. Касалхоналар катта босим билан ишламоқда, тез ёрдам хизмати ҳам барқарор ишлай олмаяпти, касалхоналарда жой етишмаслиги сабабли ҳатто спорт залларида ҳам қўшимча койкалар ўрнатилмоқда. Энг ёмони, касалхоналарда дори воситалари нархлари кескин кўтарилиб кетган, кўп жойда йўқ ҳам. Фуқаролар оддий парацетамол, градусник тополмай шикоят қилишмоқда. Масаланинг жиддий тус олганини Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам тан олишга мажбур бўлаяпти (https://twitter.com/tokayevkz/status/1279703932890120192?s=21). Бошида ҳеч кимдан ёрдам сўрамаган Қозоғистон чет давлатлардан гуманитар ёрдам ҳам олаяпти, Хитойдан зудлик билан тиббиёт воситаларини харид қилаяпти, тиббий маълумоти бор шахслар базаси яратилаяпти. Тиббиёт тизимидаги “бардак” туфайли соғлиқни сақлаш вазири ишдан ҳайдалди, ҳокимлар, ҳукумат аъзолари президентдан дакки эшитишди.

Ўзбекистон тиббиёт тизимининг аҳволи ҳам барчамизга аён. Кундан-кунга темпи тушмаётган, аҳоли орасида ҳам касалланиш ҳолати кескин ошган ва энг ёмони, касалланиш манбалари, занжир йўқотилган бир пайтда ўзимиз учун мақсад ва режаларимизни яна бир марта аниқлаштириб олишимиз, имкониятларимизни сарҳисоб қилишимиз, холис баҳо беришимиз керак. Қўшнилардаги вазият бизнинг — давлатнинг ҳам, одамларнинг ҳам кўзини очиши керак. Боқи-беғамлик, бепарволик ҳар биримиз, яқинларимиз учун қимматга тушади. Эрта-индин бутун тизим издан чиқиб кетмайдими? Тез тиббий ёрдам эплай оладими? Эртага икки оёқ бир этикка тиқилганда, қарор қабул қилишимиз қимматга тушмайдими? Мана шу саволларни ҳамма бериши керак. Одамларнинг ўзига ташлаб бўлмайди. Кучимиз, кўзимиз етадиган чораларни ҳозирданоқ кўришнинг вақти келди, назаримизда. Йўқса, воқеалар ривожи қўшниларимиздагидек кечиши ҳеч гап эмас. Ягона ютуғимиғ – оз бўлса-да, ҳозирча вақтимиз борлигидир.

ХЕШТЕГ: #коронавирус
Bukhara News 05.07.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг

Сўнгги янгиликлар

6-, 7-, 8-июнь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиладиган ХХI анъанавий “Ипак ва зираворлар фестивали” доирасидаги асосий тадбирлари:
Бухоро
Бухоро вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бухоро
Бухоро вилоятидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига марҳамат
Бухоро
Ижро ҳаракатлари давом этмоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Саломатлик

Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

25.01.2023 499
Саломатлик

Қишдан қўрқиш керакмас, фақат тайёр бўлиш керак

09.01.2023 548
ЖамиятСаломатлик

Рецептсиз бериш мумкин бўлмаган дориларни сотганлар уч йилгача қамалади

08.01.2023 238
БухороСаломатлик

18 нафар боланинг ўлимига сабабчи бўлган “Док-1 Макс” сиропи таркибида заҳарли моддалар борлиги аниқланди

27.12.2022 480

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?