“ЎзСаноаткурилишбанк” АТБ Тукимачилик филиали томонидан “Bukhara Mega Gold” МЧЖнинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаатига расмий муносабатэълон қилибди.
Унда маълум қилинишича, банк ва “Bukhara Mega Gold” МЧЖнинг ўртасида расмийлаштирилган кредит шартномасида қайд этилган шартлар мижоз томонидан бажарилганидан сўнг, кредит маблағлари 2-транш асосида ажратилиши белгиланган.
Хусусан, “Bukhara Mega Gold” МЧЖга 1-транш бўйича 500,0 минг АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилган бўлиб, 2-транш бўйича мижоз томонидан ўз зиммасига олинган ва кредит шартномасида келишилган шартлар бажарилганидан сўнг, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда 350 минг АҚШ доллари миқдорида кредит маблағлари ажратилиши маълум қилинади.
Аслидачи?! Мазкур кредит шартномасининг (суратда)2.9 бандининг А пунктида кредит маблағлари жамият ва унга дахлдор корхоналарнинг кортатека 2 карздорлиги тўлиқ сўндирилгандан сўнг ажратилиши белгиланган. Хўш, биринчи транш бўйича 500 минг доллар миқдоридаги кредит ажратилганлигидан маълумки, Жамият ва унга алоқадор корхоналарнинг кортатека 2 қарздорликлари мавжуд эмас.
В пункти яъни, Жамият ва унга дахлдор “ЎзСаноаткурилишбанк“ тизимидаги корхоналарнинг Кортатека қарздорлиги тўлик сўндирилгандан сўнг 2-транш 350 минг АҚШ доллари кредит ажратилиши белгиланган. Бу билан банк филиали А банддаги кўрсатиб ўтилган шартларни бажарганининг ўзи бу пунктни накадар тушунарсиз ёзиб кетганлигини кўришимиз мумкин. Яъни, агар А пунктдаги талаб бажарилган экан В пункт ўз-ўзидан бажарилган бўлмайдими? Ёки банк филиали дастлабки ажратган 500 000 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағини нотўғри амалга оширганми?
Хулоса шуки, ҳурматли банкирлар аввал расмий муносабат ёзишдан олдин кредит шартномани яхширок караб чикиш керак ёки бошқа баҳоналарни ўйлаб топиш керак. Умуман олганда мантиқсиз муносабатни ёзиб, вазиятдан силлиқ чиқиб кетишни ўйлаб тадбиркорни оввора қилманг.
Ҳурматли банк ходимлари! Келинг бу масалани қонунийлигини баҳолашни прокуратурага топширамиз шунда ким ҳақ экани маълум бўлади.
Бухоро вилояти прокурори М.Истамов Сиздан илтимос ушбу мурожаатимизни эътиборсиз колдирмай, адолатни таъминлаб беришингизни сўраймиз.
Яна бир нарса, СҚБнинг Бухоро минтафавий филиали раҳбари Ш.Халиловга алоҳида миннатдорчилигимизни билдирамиз. Зеро шу инсоннинг саъй ҳаракати билан кредит олишга эришганимизни ҳам айтиб ўтишимиз керак.
“Bukhara mega gold” МЧЖ маъмурияти