“Сўнгги беш йилда юрак-қон томир касалликлари 20 фоизга кўпайган” — Президент

 “Сўнгги беш йилда юрак-қон томир касалликлари 20 фоизга кўпайган” — Президент

Президент раислигидаги давом этаётган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев кардиология соҳасидаги муаммоли масалалар тўғрисида тўхталди.
“30-70 ёшдаги аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг 53 фоизи ҳанузгача юрак-қон томир касалликларига тўғри келмоқда. Сўнгги беш йилда юрак-қон томир касалликлари 20 фоизга, ҳатто ёшлар орасида ҳам кўпайган. 40 ёшдан юқори аҳолининг 20-25 фоизида гипертония аломатлари мавжуд.
Умуман, ўтказилган хатловлар натижасига кўра, республика бўйича 4 миллионга яқин аҳоли орасида юрак-қон томир касалликлари аниқланган бўлиб, умумий аҳолининг 12 фоизини ташкил этади.
Айниқса, бундай касалликларга чалинган аҳоли сони Наманганда – 18 фоиз (450 минг нафар), Фарғонада – 17 фоиз (600 минг), Бухорода – 14 фоиз (230 минг), Қашқадарёда – 13 фоиз (470 минг)ни ташкил этиб, республика кўрсаткичидан юқори.
Тошкент шаҳри, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида юрак-қон томир касалликларининг оғир асоратлари қолган ҳудудларга нисбатан баланд”, – дейди Мирзиёев.

Мавзуга оид