Халқимизнинг улкан жасорати ва матонати билан 1991 йил 31 августда қўлга киритилган Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги кўп минг йиллик тарихимиздаги ҳеч қачон унутилмайдиган, қадр-қиммати ва аҳамияти йиллар, асрлар ўтгани сайин тобора ортиб борадиган буюк тарихий воқеадир.
Айнан миллий мустақиллик эл-юртимиз учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, шу жумладан, ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллигини муносиб кутиб олиш ва ушбу қутлуғ санани юксак даражада ўтказиш бутун мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилмоқда. Ушбу йилги байрам “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилаётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан РШТЁИМ бухоро филиалида байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам тадбирини филиал директори Т.Мусоев очиб берди. Шунингдек, тадбирга вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Абдулхаков ҳам иштирок этиб, байрам тадбирига ташриф буюрган меҳмонлар, тадбир иштирокчилари, улар тимсолида бугунли шукуҳли кунда ўз хизмат вазифасини иш ўрнида ўтаётган навбатчиликдаги ходимларни табриклади. Шарафли, масъулиятли ва фахрли ишларида мувоффақиятлар изҳор қилинди.
Байрам тадбирида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари И.Абдулхаков томонидан “Мустақилликнинг 32 йиллиги” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишонлари РШТЁИМ Бухоро филиали директори Тохир Яхъёевич Мусоев ва филиал кадрлар бўлими инспектори Ҳилола Равшановна Нарзуллаеваларга топширилди. Уларнинг меҳнат фаолиятидаги фидоийлиги, меҳнатсеварлиги, халқчиллиги ва вазир томонидан берилган эътибор ҳамда ҳурматга муносиблиги эътироф қилинди.
Тадбирда филиалнинг меҳнат фахрийлари М.Ҳакимов, Б.Мамедов, Д.Гадоева ва ёш иқтидорли етук мутахассис М.Ражабовлар сўзга чиқиб, мустақилликнинг шукуҳлари, шукроналик, эл-юрт равнақи, яратиб берилган шарт-шароитлар ҳақида илиқ фикрлар билдирдилар.
Филиал ходимларининг ватанпарварлик, фидоийлиги, жонкуярлиги ва меҳнатсеварлиги фаолиятини кўрсатувчи видеолавҳалар намойиш қилинди. Виделавҳа ва табриклар орқали барча тадбир қатнашчиларига кўтаринки руҳ, юқори кайфият, ўз хизмат вазифаларига нисбатан янада иштиёқ руҳияти улашилди.