РШТЁИМ Бухоро филиали
Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали мутахассисларининг 14 ва 15 февраль кунларидаги мақсадли ташрифлари бўйича Шофиркон туманининг “Гулистон”, “Нурафшон”, “Талсангобод” МФЙ га қарашли “Ундаре”, “Аспбобо”, “Шеробод”, “Юқориёғичхўр”, “Талсанг”, “Хонобод”, “Қуйичақар”, “Юқсин”, “Навбур”, “Қалъаи мирараб” каби ва бошқа МФЙ лар ҳамда 50 та қишлоқлар аҳолисига сайёр тиббий кўрик ва соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг тарғиб қилиш бўйича ташвиқот-тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилди.
Туманда аҳолининг муаммолари ва ижтимоий аҳволини ўрганиш жараёнида 523 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрикларда касаллиги аниқланган 20 нафар беморлар туман тиббиёт бирлашмасига стационар шароитда даволанишлари учун ётқизилди.
Шунингдек, кўп тармоқли марказий поликлиникасида 2023 йил 14 феврал куни режага мувофиқ аҳолининг чуқурлаштирилган тиббий кўриги амалга оширилиб, марказдан борган 24 нафар мутахассислар томонидан 16 та мутахассислик бўйича 221 нафар беморлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Мақсадли тиббий кўрикда барча мутахассислар томонидан беморларга тегишли тавсиялар берилиб, 12 нафар беморда кўрсатма асосида юқори технологик оператив давони туман ва вилоят даражасида ўтказиш лозимлиги аниқланди. Ушбу амалиётлар 2023 йил 15 феврал кунида бажарилиши таъминланди.
Тиббий кўрикда вилоятдаги барча ихтисослашган марказларнинг кардиолог, травматолог, хирург, реаниматолог, педиатр, офтальмолог, онколог, отоларинголог(ЛОР), фтизиатр, пульмонолог, дерматолог мутахассислари ҳам иштирок этиб, фуқаролар УТТ, лаборатория, рентген, маммограф каби текширувларидан ўтказилди.
Юқори технологик амалиётлар ўтказиш борасида шакллантирилган рўйхат бўйича беморларнинг 24 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга тегишли тиббий тавсиялар берилиб, 1 нафар беморга вилоят шифохоналарига ордер ташкиллаштириб берилди. 2 нафар бемор ногиронлик белгиланиши мақсадида туман тиббий меҳнат экспертизаси комиссиясига йўналтирилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга 1 та ҳасса, 3 нафарига ногиронлик аравачаси берилди.
Ўтказилган бу каби чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали аҳолининг тиббий хизмат билан қамраб олиш, турли юқумли касалликлар хавф омилларини вақтли аниқлашга имкон яратиш, аҳолининг тор мутахассислар ва бирламчи бўғини орасида самарали интеграция механизмларини жорий қилиш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва тиббиёт муассасаларига бўлган ишончини ортиши ҳамда беморларнинг тиббий маданиятининг ошишига эришилади. Ўтказилган бу каби тадбирлар Шофиркон туманининг бошқа МФЙ лар ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси билан ҳам давом эттирилади.