Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари томонидан Қоракўл туманида навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва амалий ёрдам тадбирлари амалга оширилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари томонидан Қоракўл туманида навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва амалий ёрдам тадбирлари амалга оширилди
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиали мутахассислари томонидан Қоракўл туманида навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўрик ва амалий ёрдам тадбирлари амалга оширилди

01.11.2024 62
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

⚡️ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 25 нафардан иборат турли соҳа мутахассисларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Қоракул тумани Тинчлик МФЙ да “Инсон қадри учун” шиори доирасида навбатдаги тиббий кўрик ва амалий-услубий ёрдам акцияларни амалга оширди.
Мутахассислар гуруҳи томонидан  Қоракўл туманининг Тинчлик МФЙ да жойлашган марказий поликлиника филиалида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил қилинди. Филиалдан қон-томир хирурги, хирург, гинеколог, травматолог, нейрохирург, болалар хирурги, эндокринолог, офталъмолог, ЛОР, кардиолог, терапевт, невролог, педиатр, УТТ врачи, рентгенолог, уролог мутахассислар билан ташриф буюришди.

Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали, Қоракўл туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази  билан узвийлик ва ўзаро алоқа олиб бориш, туман мутахассисларини тажриба орттиришига кўмаклашиш, беморларга тиббий ёрдам стандартларига мувофиқ маслаҳат ва диагностика, даволашни амалга ошириш борасидаги ишлар кўриб чиқилди.  


Тиббий кўрик давомида мутахассислар томонидан 384 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилдилар. Шулардан 161 нафарида турли йўналишдаги касалликлар, жумладан: 61 фоизидан ортиғида терапевтик, 22 фоизида хирургик ва 11 фоизида гинекологик ҳамда 6 фоизига яқин болаларда педиатрик соҳадаги касалликлар мавжудлиги аниқланди.
Чуқурлаштирилган кўрикда касаллик аниқланган беморлар рўйхати шакллантирилиб, туман, вилоят миқёсидаги даволаш муассасаларида уларни соғломлаштириш режалари тузилди. Бу орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аҳолининг тиббий хизмат билан қамраб олиш, аҳолининг тор мутахассислар ва бирламчи бўғини орасида самарали интеграция механизмларини жорий қилиш, аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва тиббиёт муассасаларига бўлган ишончини ортиши ҳамда беморларнинг тиббий маданиятининг ошишига эришилиши мақсад қилиб қўйилган. Аниқланган хирургик йўналишдаги беморларга туман тиббиёт бирлашмасида РШТЁИМ Бухоро филиали мутахасислари томонидан юқори технологик кам инвазив операциялар бажарилди. 

Шерзод Камалов 01.11.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 233
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 192

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?