Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Туркияда уй вайроналари остидан 100 долларлик банкнотлар билан тўлдирилган қозонни топишди.
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш вақтида қидирув-қутқарув ишлари давомида 150 минг доллар нақд пул топди, деб хабар берди Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 100 долларлик банкнотлар қозоннинг ичига яшириб қўйилган бўлган. Қутқарувчилар пулларни маҳаллий полицияга топширган.