Chevrolet компанияси Россияни тарк этганидан сўнг, дилерлар автомобилларни контрабанда йўли орқали мамлакатга олиб кирмоқда.
Москва вилоятидаги Chevrolet дилерлик маркази 2021 ва 2022 йилда ишлаб чиқарилган Nexia автомобилини сотувга қўйди. Иккала машина ҳам 106 от кучига эга 1,6 литр ҳажмдаги двигател билан жиҳозланган.
Дилер механик трансмиссия билан жиҳозланган 2021 йилги модел учун 1 млн 200 минг рубл (қарийб 20 минг доллар), автоматик трансмиссия билан жиҳозланган 2022 йилги модел учун 1 млн 375 минг рубл (22,5 минг доллар) сўрамоқда.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet автомобиллари илгари Россияда расман сотилар эди. Аммо Украина босқини бошланганидан кейин, кўплаб хориж компаниялари каби Chevrolet ҳам Россия бозорини тарк этди.