Ромитанлик ёшларга қарийб 770 млн сўмлик ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилганлиги, “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиби, 2022 йил 7 июндаги 312-сонли “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан жорий йилнинг 24 январь куни Ромитан тумани ҳокимлиги биноси ва ҳовлисида туманимиздаги “Ёшлар дафтари”га киритилган 411 нафар ўғил-қизларга махсус техника ва жихозлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Умеджон Барноев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Завқий Қурбонов, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ўғил-қизлар қатнашди.

Тадбир давомида “Ёшлар дафтари”га киритилган 99 нафар ёшларга 615 млн 855 минг сўмлик тикув машина ва асбоб-ускуналар топширилди. Шунингдек, 13 нафар ёшларнинг ўқув курси харажатларини қоплаб бериш учун 7 млн 950 минг сўм, 289 нафар ёшларнинг профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг таълим тўлов-контракт суммасининг бир қисмини қоплаб бериш учун 107 млн 748 минг сўм, 2 нафар ёшга фуқаролик биометрик паспорти бадалини қоплаб бериш учун 5 млн 300 минг сўм, 2 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви резерви тўловини қоплаб бериш учун 12 млн 247 минг сўм, 1 нафар ёшнинг даволаниш харажатларини қоплаб бериш учун 6 млн сўм, 4 нафар ёшларнинг ҳайдовчилик курси харажатларини қоплаб бериш учун 4 млн 800 минг сўм, умумий 411 нафар ёшлар учун жами 759 млн 900 минг сўм маблағлар ажратилди. Бунинг натижасида 411 нафар ёшларга амалий ёрдам кўсатилиб, бандлиги таъминланди ҳамда ёшлар дафтаридан чиқарилди.