Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: РОМИТАНЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР ДАВЛАТГА ДОН ТОПШИРИШ РЕЖАСИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > РОМИТАНЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР ДАВЛАТГА ДОН ТОПШИРИШ РЕЖАСИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ
Бухоро

РОМИТАНЛИК ҒАЛЛАКОРЛАР ДАВЛАТГА ДОН ТОПШИРИШ РЕЖАСИНИ ОРТИҒИ БИЛАН БАЖАРДИ

16.06.2022 211
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ромитан туманида 2022 йил ҳосили учун 254 та фермер хўжаликлари томонидан 5980 гектар майдонда бошоқли дон экинлари парваришланиб, давлатга 12 минг 940 тонна ғалла топширишни режалаштирган. Бундан ташқари 2 минг 500 тонна сара дон топшириш ишлари амалга оширилмоқда.

Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли олиб борилиши, ғаллани қисқа муддатда йиғиб олиш мақсадида тегишли отрядлар тузилиб, зарур техникалар билан таъминланиши ўз самарасини берди.

Терим жараёнини уюшқоқлик билан ташкил қилган Ромитанлик ғаллакорлар жорий йилнинг 16 июнь куни давлатга 13 минг тонна дон топшириб, шартномавий режани 100,1 фоизга бажардилар.

Бундан ташқари тумандаги “BCT Cluster Agrokompleks” масъулияти чекланган жамияти томонидан 2022 йил ҳосили учун 1200 гектар майдонга ғалла экилиб, 2913 тонна давлатга ғалла топшириш режалаштирилган. “BCT Cluster Agrokompleks” масъулияти чекланган жамияти ғаллакорлари жорий йилнинг 15 июнь кунида 3688 тонна ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажардилар.

Туманимизда ўрим-йиғимга алоҳида ҳозирлик кўрилиб, барча юмушлар уюшқоқлик билан ташкил этилди. Мавжуд ғалла майдонлари мавсумга пухта тайёрланиб, 29 та отрядлар ташкил этилиб, отрядларга 29 та юқори унумли дон ўриш комбайнлари, 150 та дон ташиш юк автомобиллари, шунингдек, 3 та кўчма устахоналар ҳамда 6 та ёқилғи тарқатиш агрегатлари бириктирилди.

Тумандаги “Халқобод”, “Ф.Қурбонов”, “Қўрғон”, “Шўрча”, “Боғитуркон ” ҳудудларидаги фермер хўжаликлари 65-75 центнердан буғдой ўриб, юқори ҳосилдорликка эришдилар. Хусусан, “Саида”, “Абдуллобобо”, “Хофизобод”, “Элёр Илёс Файз Омад”, “Асл Омад”, “Нормурод-Ниёз”, “Бобохон Дилшод Суннат”, “Нурмухаммадобод” фермер хўжаликларида 75-80 центнердан ҳосил олинди.

Экинлар замонавий технологиялар асосида парвариш қилиниши самарасида майса тупларида бошоқлар бўлиқлиги таъминланиб, кутилган ҳосил етиштирилди. Ҳосилни ривожланишида тажрибали миришкорлар маслаҳати асосида иш юритилгани, сувдан тежаб, оқилона фойдаланилгани ва маҳаллий, минерал ўғитлар билан ўз вақтида озиқлантирилиб, замонавий технологиялар асосида парваришлангани ютуқлар омили бўлди.

ХЕШТЕГ: #РОМИТАН, #ҒАЛЛАКОР
Шерзод Камалов 16.06.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?