Ромитан туманидаги “Oasis” туристик мажмуасида “Nomad games” миллий халқ ўйинлари халқаро фестивалини ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш вазифаси белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 28 ноябрь санасида Ромитан туманидаги “Oasis” туристик мажмуасида “Nomad games” миллий халқ ўйинлари халқаро фестивали ташкил этиш этилди.
Халқаро фестивалда 20га яқин давлатлардан 100 дан ортиқ хорижий иштирокчилар, республика ҳудудларидан 200 га яқин маҳаллий ОАВ вакиллари, инфлюсер ва блогерлар, 1000 га яқин меҳмонлар ташриф буюриб, тўй кураши, қарабтеп, оқ теракми, кўк терак, 5х5 улоқ-кўпкари, от пойгаси, от устида кураш, арқон тортиш, отда камон отиш, кўпкари, камондан отиш каби миллий халқ ўйинларидан баҳраманд бўлишди.
Бундан ташқари, тадбир доирасида ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий таомлар, миллий оҳанглар фестивали, матбуот анжумани ҳамда этник кийимлар, модалар намойиши ҳам бўлиб ўтди.