Мамлакат келажаги заковатли, салоҳиятли кадрлар қўлида. Шу боис юртимизда истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Президентимизнинг жорий йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги тадбирлар кўламини кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Мантиқий фикрлашни ошириш, ёшларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, корхона ва ташкилотлардаги ёш ходимларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида қабул қилинган қарор ижросини таъминлаш борасида Бухоро вилоят бандлик бош бошқармаси ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича ташкил этилган вилоят очиқ турнири ни ташкил этилди.
Мусобақада Бухоро вилоят бандлик бош бошқармаси ходимлари, туман ва шаҳар Алоҳи бандлигига кўмаклашиш марказларидан 18 та жамоа иштирок этди. Қувонарлиси, “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича ташкил этилган вилоят очиқ турнирининг жамоавий баҳсларида Ромитан тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази жамоаси фахрли 2-ўринни қўлга киритди ва Бухоро вилоят бандлик бош бошқармасининг дипломи ҳамда 7 миллион 500 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланишди.
Фурсатдан фойдаланиб, Ромитан тумани ҳокимлиги “Заковат” интеллектуал ўйини иштирокчиларини ушбу муваффақият билан қутлаймиз ҳамда келгуси мусобақаларда ҳам омад ва зафарлар тилаймиз.