Яшил ҳудудларни яратиш, табиат мусаффолигини таъминлаш мақсадида юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ромитан туманида 2023 йил баҳор мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 миллион тупдан ортиқ кўчат ўтқазиш режалаштирилган бўлиб, бу борада туманнинг барча ҳудудларида ишлар қизғин давом этмоқда.
Хусусан, туман кесимидаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, мактаб, мактабгача таълим ва ташкилотлар ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, оилалар ва фаоллар иштирокида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.
Бугун, 11 март куни Ромитан тумани 1-секторга қарашли “Бахтиёрчи” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 22-давлат мактабгача таълим ташкилотида янги ташкил этилган боғда туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида туман ҳокими ўринбосарлари, МФЙ фаоллари, туман Мактабгача таълим бўлими ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 100 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари яхши ният билан ерга ўтқазилди.
Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Туманда кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда.