22 декабрь кунидан 23 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Ромитан туманининг чўл массивида, Қоқиштувон қишлоғида яшовчи 1999 йилда туғилган Т.Х. томонидан қаровсиз қолдирилган «Ласетти» русумли автомашина салонидан 5 млн. 400 минг сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши 2007 йилда туғилган вояга етмаган В.А. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.