Бугун Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев томонидан 1-секторга қарашли “Ўзбекистон” ва “Азизон” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан сайёр қабул ўтказилди.
Унда туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди корхона, ташкилот раҳбарлари, МФЙ ходимлари, ҳудуд аҳолиси ва фуқаролар иштирок этди.
Мурожаатларнинг аксарияти фуқаролар соғлигини тиклаш мақсадида моддий ёрдам ажратиш, электр таъминотидаги муаммолар, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер майдони ажратиш, ерни унумдорлигини оширишда кўмаклашиш, суюлтирилган газ баллони билан таъминлаш каби масалалар ўртага ташланди.
Қабул жараёнида 10 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаати тингланиб, атрофлича муҳокама қилинди. Мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал этилиб, муддат талаб этиладиган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиши юзасидан кўрсатмалар бериб ўтилди ҳамда алоқадор ташкилотларга мурожаатларнинг ижросини тезроқ ва аниқ муддатларда бажариш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Фуқаролар қабули давомида мурожаатчилар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан оилавий шароитини инобатга олиб, 5 нафар фуқароларга дори-дармон учун СЕРТИФИКАТ ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.
Сайёр қабул давомида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси, туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан бепул чуқрлаштирилган тиббий кўрик ҳамда “Ромитан Деҳқон бозори” томонидан арзонлаштирилган ва сифатли озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди.