Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ромитан туман бўлим томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.Ў. “J.p.” МЧЖ раҳбари Б.Қ.нинг ишончига кириб, 1 493 дона хар-хил турдаги қоракўл тери мўйналарини сотиб бериш баҳонаси билан қўлга киритиб, олган барча мўйналарнинг сотувидан тушган маблағлар ҳисобидан 14 354 АҚШ долларини бермаганлиги аниқланиб, текширув давомида шундан 21,5 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.