USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Ромитанда ноқонуний валютафурушлик билан шуғулланиб келаётган шахслар қўлга олинди.

 Ромитанда ноқонуний валютафурушлик билан шуғулланиб келаётган шахслар қўлга олинди.

2021 йил 26 март куни 19:30 ларда Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда туманнинг Навбаҳор маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган Р.Т. ва Ёмғир маҳалласида яшовчи, 1988 йилда туғилган Ҳ.А.лар олдиндан жиноий тил бириктириб, Амир Темур кўчасида жойлашган “Миллий таомлар” ошхонасида фуқаро М.А.га ҳар бир АҚШ долларини 10.450 сўмдан жами 3000 АҚШ долларини 31 миллион 350 минг сўмга айирбошлашга келишиб, келишилган пулдан 30 миллион 350,0 минг сўм пулларни олаётган вақтда қўлга олиниб, холислар иштирокида расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Р. ва А.Н. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-модда 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.мм

Мавзуга оид