Ромитан туман “Халқ қабулхонаси” биносида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Анвар Очилов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Фуқаролар қабулида туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этди.
Фуқароларимиз томонидан асосан ишга жойлашиш, моддий ёрдам тайинлаш, ички йўлларни шағаллаштириш ва таъмирлаш, олий таълим муассасаларида контракт тўловини амалга оширишда амалий ёрдам бериш, даволаниши учун моддий ёрдам ажратиш, ёшга доир болалар пули олишда ёрдам сўраб ва яна бир нечта турдаги масалалар юзасидан мурожаат қилдилар.
Қабулда 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 5 та мурожаат ўз ечимини топди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар асосида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Айрим ҳолларда қонуний доирада ечимга эга бўлмаган, яъни моддий ёрдам кўрсатиш ёки бир неча турдаги нафақаларнинг, хусусан болалар учун тўланадиган нафақа пулига эга бўлишда қарор ва низомларга мос келмаган мурожаатлар бўйича, масъул шахслар иштирокида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.