Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: РОМИТАНДА “МОҲИР ПАЗАНДА” ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > РОМИТАНДА “МОҲИР ПАЗАНДА” ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ
БухороЖамият

РОМИТАНДА “МОҲИР ПАЗАНДА” ФЕСТИВАЛИ ЎТКАЗИЛДИ

14.10.2022 203
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Қадимдан момоларимиз йўқдан бор қилиб, шундай хушхўр, лаззатли таомлар тайёрлашганки, улар таъми, табиийлиги, дармонбоплиги билан йиллардан йилларга ўтиб келган. Гўжа, ҳалим, мошхўрда, атала, ўмоч, чалма, ғилмон сингари таомлар, тут майиз, анжирқоқи, қовун қоқи, шинни, чордори каби қуритмалар кун сайин камайиб бормоқда.

Уларнинг ўрнини вужудимиз учун зиён бўлган халистиринга тўла маҳсулотлар эгаллаяптики, булар турли туман касалликларнинг хуруж қилишига сабаб бўлмоқда.

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев ташаббуси билан 1-секторга қарашли “Қалайчорбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Оромитан болалар оромгоҳи”да ташкил этилган “Моҳир пазанда” фестивали унутилаёзган, витаминларга бой таомларимизни қайта тиклаш, ёш қиз-жувонларга ўргатиш мақсадида ўтказилди.

Фестивалда туман маҳаллаларидаги уқувли хотин-қизлар, пазандалар, новвой, қўли гул уй бекалари ўзлари тайёрлаган маҳсулотлари билан иштирок этдилар. “Оромитан болалар оромгоҳи” туманимиз фаоллари, депутатлар, оқила аёллар, маҳаллалардан ташриф буюрганлар, санъаткорлар билан гавжум бўлди.

Эрта тонгданоқ доира, карнай-сурнай садолари барчани фестивалга чорлади. Қули гул, моҳир пазандалар томонидан тайёрланган миллий таомлар растасини оралаймиз. “Азизон” маҳалласи вакиласи катта лаганда пиширган миллий таомимиз палов ўзгача тайёрланган. Устидаги бедана тухумлари, гўштлари, сабзи, нўхатлари жойлашувининг ўзида бир дид анқийди. Таомга қўл узатиш эмас, ҳайрат ила боқиб тўймайсан. Онахон бутун маҳалла хонадонларидаги маракаларда шундай таом тайёрлаб, эл дуосини олар эканлар.

“Хоса” маҳалласидан Сафия Ражабова пиширган тухумбарак, кўк сомсалар ҳам чиройли ва мазали. “Тарнаут” маҳалласидан келганлар оддий молнинг калла, почасидан ўн хилдан ортиқ таом пиширишибди. Булар тотлигина эмас, ўта фойдали. “Ромитан” маҳалласидагилар 19 турдаги таомларни дид билан, хушхўр тайёрлашибди. Хоним, чучвара, ўмоч, тухумбараклар жуда тотли.

“Газли”, “Байналминал”, “Қизилравот” маҳалласидан Қотият Бўрибаева, Запура Қодирметова, Элмира Абиловаларнинг бешбармоқларига гап йўқ. Фақат таомлар эмас, тайёрланган пишириқ, нон, кулча, патирлар ҳам ўзига хос.

“Гулистон” маҳалласидан Фарида Сафарова пиширган ширмой нонлар, кадилик, пиёз, жиззали патирлар жуда лаъзатли. Ҳазортутлик Инобатхон Тоҳирова ўн икки хил турдаги нон ва нон маҳсулотлари пишириб келибдилар. “Ромитан” маҳалласидан Зайнаб Бобомуродова тайёрлаган шинни, сумалак, мураббо, қиёмлар таъми бўлакча. “Бобур” маҳалласида яшовчи Гулбаҳор Маҳмудова ўн беш турдаги маҳсулотларига доимий харидор бор экан…

Хуллас, келганларнинг ҳар бир пишириғида бир санъат мужассам. Моҳир пазандаларни вилоят оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Феруза Ибрагимова, туман ҳокими Умеджон Барноевлар қутладилар. Ғолибларга совғалар топширилди. Туман маданият бўлими хонанда, созандалари томонидан ижро этилган қўшиқлар ҳаммани рақсга чорлади.

Бундан ташқари туман раҳбари Умеджон Барноев ташаббуси билан фестивал иштирокчилари Самарқанд шаҳрига бепул саёҳатга олиб бориладиган бўлинди. Шунингдек, фестивалда моҳир пазандалар томонидан тайёрланган миллий таомлар ва пишириқ, нон, кулча, патирларларнинг барчаси пахта йиғим-теримига ўз ҳиссасини қўшаётган теримчиларга дала майдонларига етказиб берилди.

ХЕШТЕГ: #РОМИТАН
Шерзод Камалов 14.10.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро
Бухорода техник ходимлар мукофотланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 40
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 66

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 50
Бухоро

Бухорода техник ходимлар мукофотланади

08.10.2025 57

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?