Юртимизда ҳафтанинг ҳар жума куни “Меҳр ва саховат куни” сифатида белгиланиб, эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга ғамхўрлик қилиб хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.
Хайрия тадбирлари доирасида 21 июль куни Ромитан тумани ҳокими ўринбосари Фузулий Саломов, туман ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Фаррух Шодиев, туман ҳокимлигининг болаларни ҳимоя қилиш шўъба мутахассиси Феруза Худойбердиевалар “Меҳр дафтари”га киритилган 15 нафар йигит-қизлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг хоҳиш истаклари ҳамда эхтиёжини инобатга олган ҳолда “Меҳр дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 75 миллион сўм маблағ ажратилиб, 2 дона замонавий ноутбук, 4 та ётоқ учун диван мебеллари ва дарс тайёрлаш учун махсус жиҳозлар, 1 та велосипед ҳамда 4 та тикув машинаси билан биргаликда 4 та профессионал дазмоллар топширилди.
Бундай ҳайрли ишлар юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлардан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган йигит-қизлар мамнун эканликларини билдиришди.