Ромитанда кўргазмали семинар ташкил этилди
Куни кеча Ромитан туманидаги Самосий маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Руслан Абдураҳим замини” фермер хўжалиги даласида боғ-ток қатор орасига тўқсанбости экинларини экишга бағишланган кўргазмалиРомитанда кўргазмали семинар ташкил этилди семинар ташкил этилди.
Семинарда Республикадан туманга бириктирилган вакил Шерали Мирзаев, туман ҳокими Умеджон Барноев бошчидигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, қишлоқ хўжалигига масъул мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар, фермерлар кенгаши вакиллари, маҳалла раислари, тегишли корхона, ташкилот масъуллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинарда туман раҳбари боғ-ток қатор ораларидан самарали фойдаланиш, мавжуд барча тоифа хўжаликларида боғ-токларни хатловдан ўтказиш, кузги-қишки агротехник тадбирларни амалга ошириш, боғ-ток қатор ораларига тўқсонбости усулида ва эрта баҳорда эртаки қишлоқ хўжалиги экинлари экиш ҳамда нарх-навони барқарор сақлашда етиштирилган маҳсулотни ички бозор, экспортга чиқариш ишларини ташкил қилиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берди.
Таъкидлаш жоизки, Ромитан туманида жами 1 минг 553 гектар боғ-ток қатор орасига, шундан 1 минг 29 гектар боғ орасига, 525 гектарга ток қатор орасига тўқсанбости ва эртанки қишлоқ хўжалиги экинлари экилиши белгиланган.