Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда
Бухоро

Ромитанда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда

17.04.2023 183
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ромитан туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг иқтисодий жиҳатдан оёққа туриши учун имкониятлар яратиш, жамиятдаги ўрнини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этиш мақсадида чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, бугун, 17 апрель куни Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев 1-секторга қарашли “Азизон”, “Қўрғон” ва “Бахтиёрчи” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ҳамда ногиронлиги бор бўлган хонадонларга ташриф буюриб, уларнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида 1-сектор раҳбари томонидан фуқароларнинг ижтимоий-моддий аҳволи ўрганилиб, кўмак кўрсатиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар мутасадди раҳбарлар иштирокида белгилаб олинди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 5 та оилаларга 13 хил турдаги озиқ-овқат ва қурилиш материаллари етказиб берилди.

Бундан ташқари “Бахтиёрчи” маҳалла фуқаролар йиғини “Янги турмуш” қишлоғида яшовчи, боқувчисини йўқотган Давлетова Сатима хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди. Сатима Давлетова ҳозирги кунда ишсиз, уч нафар фарзанднинг онаси. Бугунги кунда ушбу оила кўмакка муҳтож. Ушбу оиланинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида хонадонни таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш, ички йўлни шағаллаштириш ҳамда субсидия асосида асбоб-ускуна олиб берилишига келишиб олинди.

Аёлнинг ҳаётдан кўнгли тўлса, хонадони фариштали, фарзандлари бахтиёр бўлади, эртанги кунга ишонч ортади. Шундай экан, муаммоларни қайта-қайта ўрганиш, шарт-шароит яратиш борасида белгиланган вазифалар Ромитан туманида давом этаверади.

Шерзод Камалов 17.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди
Бухоро
“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

“Бухорча” ансамбли Венада Ўзбекистон маданиятини намойиш этди

12.09.2025 41

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 17

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 76
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 488

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?