Айни кунларда ҳудудларда кунлар совиши натижасида ерлик аҳоли учун ёқилғи эҳтиёжи сезиларли даражада ошади. Асосий ёқилғи турларидан бири эса кўмирдир.
Қиш мавсумида ҳаво ҳароратининг пасайиши туфайли аҳоли хонадонларини иситишга бўлган эҳтиёжи ортиб боришини инобатга олган ҳолда Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев ташаббуси билан тумандаги барча маҳаллаларда яшовчи кам таъминланган ва эхтиёжманд 1235 нафар оилаларга Маҳалла хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” умумхалқ хайрия харакати маблағлари ҳисобидан жами 569 тонна кўмир маҳсулотлари фуқароларнинг яшаш жойларига қадар етказиб берилди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги синовли кунларда туман ҳокими бошчилигида маҳаллалардаги кам таъминланган ва эхтиёжманд оилаларга кўмак бериш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар натижасида ҳақли равишда халқимизнинг розилигига эришилмоқда.