Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда «Бир нуроний – ўн нафар ёшга масъул» кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда «Бир нуроний – ўн нафар ёшга масъул» кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди
Бухоро

Ромитанда «Бир нуроний – ўн нафар ёшга масъул» кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

23.07.2023 189
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 март кунги “Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 92-сонли қарори” ижросини таъминлаш мақсадида бугун, 22 июль куни Ромитан тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ҳокимлиги, Нуронийлар жамғармаси туман бўлими, Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳамкорлигида «Бир нуроний – ўн нафар ёшга масъул» кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда туман ҳокими ўринбосарлари Ф.Саломов, З.Аслонова, Нуронийлар жамғармаси туман бўлими раиси О.Жумаев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ш.Тойиров, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими бошлиғи З.Қурбонов, МФЙ раислари, уларнинг кексалар масалалари бўйича маслаҳатчилари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, таклиф этилган туман ташкилотларининг вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Танловда “Зарафшон”, “Истиқлол”, “Афросиёб”, “Қалайчорбоғ”, “Азизон”, “Урганжиён”, “Қўрғон” ва “Чандир” маҳаллаларидан иштирок этган тажрибали, нуронийлар ўзларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш жараёнлари, орттирилган тажрибалари, муаммоларнинг ечимлари тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдиришди ҳамда амалга ошираётган ишлари ҳақида сўзлаб беришди.

Танлов низоми асосида 3 та шарт бўйича беллашган Кексалар маслаҳати гуруҳи раисларидан қуйида номлари кўрсатилганлар мусобақа шартлари асосида фаол иштирок этиб, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Танлов якуни бўйича фахрли 1-ўринга “Қалайчорбоғ” МФЙ кексалар маслаҳати гуруҳи раиси Шокир Ҳафизов лойиқ топилиб, 1-даражали диплом ва базовий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари миқдорида пул мукофоти, 2-ўринга “Афросиёб” МФЙ кексалар маслаҳати гуруҳи раиси Дилдор Жумаева лойиқ топилиб, 2-даражали диплом ва базовий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида пул мукофоти, 3-ўринга “Урганжиён” МФЙ кексалар маслахат гурухи раиси Темир Қосимов лойиқ топилиб, 3-даражали диплом ва базовий хисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланишди.

Шерзод Камалов 23.07.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 17
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 245
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?