Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди
БухороЖамият

Ромитанда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди

27.02.2023 318
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигига кўмаклашиш, уларни меҳнат бозоридаги касбларга йўналтириш мақсадида Ромитан тумани 1-сектор аҳолиси учун ҳам “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Ромитан туман ҳокимлиги ҳамда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ўтказилган меҳнат ярмаркасида тумандаги 22 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларидаги 225 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

Ушбу меҳнат ярмаркасига 1-сектор худудидаги махалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, ташқи мехнат миграциясидан қайтган фуқаролар, ишсиз аёллар ва ёшлар иштирок этишди. Корхона ва ташкилотлардан ташриф буюрган вакиллар ўзларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот беришди.

Ярмарка доирасида 205 нафар ишсиз фуқаролар қатнашиб, шулардан 26 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 96 нафари ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатга қўйилди, 15 нафари касб-ҳунарга ўқишга жалб қилинди, 27 нафарига деҳқон хўжалик очиб берилди. Натижасида жами 164 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари тадбир давомида тумандаги тижорат банклари томонидан юк ташиш мотоцикллари, мульти тракторлар, аёллар сартарошлик анжомлари, нон маҳсулотлари пиширгич, тикув машиналари ва бир нечта турдаги техникалар имтиёзли кредит асосида шу жойнинг ўзида фуқароларга расмийлаштириб берилди.

Аҳолига қулайлик яратиш, қиш ва баҳор мавсумида аҳоли истеъмоли учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини мақбул нархларда етказилишини таъминлаш мақсадида шу кунни ўзида арзонлаштирилган ярмарка ҳам ташкил этилди.

ХЕШТЕГ: #Бухоро, #РОМИТАН
Шерзод Камалов 27.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро
Бухорода техник ходимлар мукофотланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 36
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 62

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 45
Бухоро

Бухорода техник ходимлар мукофотланади

08.10.2025 53

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?