Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни кенг нишонланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни кенг нишонланди
Бухоро

Ромитанда 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни кенг нишонланди

15.10.2023 237
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

БМТ Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрда ўтган йиғилишида қабул қилинган “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш тўғрисида”ги резолюциясига асосан 15 октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни сифатида расман эълон қилинган бўлиб, бугунги кунда мазкур сана дунёнинг кўплаб давлатлари қаторида мамлакатимизда, хусусан, Ромитан туманида ҳам кенг нишонланиб келинмоқда.

Бугун Ромитан туманида жойлашган “BCT Cluster Agrokompleks” МЧЖ дала шийпонида 15 октябрь – “Халқаро қишлоқ аёллар куни” кенг нишионланди.

Байрам тадбирида туман ҳокими У.Барноев, туман прокурори Ф.Атоев, “BCT Cluster Agrokompleks” МЧЖ раҳбари Р.Норов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Р.Атоева, “Ромитаннома” газетаси муҳаррири М.Атоева, туман ҳокими ўринбосарлари А.Рахматов, З.Аслонова, туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Бобир Солиев, нуронийлар ва 100 дан ортиқ аёллар иштирок этишди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими Умеджон Барноев сўз олиб, туманимизнинг аграр соҳаларида фидойилик намунасини кўрсатиб меҳнат қилаётган аёлларни байрам билан муборакбод этди.

Тадбирда сўз олган туман мутасаддилари томонидан самимий тилаклар билдирилиб, байрам муносабати билан барча аёлларимизга туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Бир пиёла чой устида ташкил этилган байрам тадбирида туман Маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар уларга кўтаринки кайфият бахш этди. Ўз юртини қадрлаб, киндик қони тўкилган ер, заминга эҳтиром билан яшаётган ҳудудини ободонлаштираётган қишлоқ аёлларига ҳурмат кўрсатиш барчамизнинг бурчимиздир.

Фидойилик, ҳалоллик тимсоли бўлган, халқимиз фаровонлиги, дастурхонимиз тўкинлигига катта ҳисса қўшаётган қишлоқ аёлларини ушбу байрам билан чин юракдан қутлаймиз!

Шерзод Камалов 15.10.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро
Бухорода техник ходимлар мукофотланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 41
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 66

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 50
Бухоро

Бухорода техник ходимлар мукофотланади

08.10.2025 57

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?