Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитанда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари” куни ва “Ҳосил байрами” тадбирлари бўлиб ўтди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитанда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари” куни ва “Ҳосил байрами” тадбирлари бўлиб ўтди
Бухоро

Ромитанда “Қишлоқ хўжалиги ходимлари” куни ва “Ҳосил байрами” тадбирлари бўлиб ўтди

10.12.2022 487
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ромитан тумани меҳнаткаш фидоийларининг 2022 йилги қишлоқ хўжалик мавсумининг муваффақиятли якунларига бағишланган ананавий “Ҳосил байрами” тадбирларида қўчқор уриштириш, миллий ўйинлар, шунингдек, халқимиз суйган санъаткор Ҳосила Раҳимова ва Ёрқинхўжа Умаровлар иштирок этиб, ўзларининг дилтортар санъатлари билан туманимиз аҳолисига хуш кайфият улашди.

Байрам туманнинг “Марказий ўйингоҳи”да халқ сайли сифатида ташкил этилди.

Тадбирда Ромитан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Анвар Очилов сўзга чиқиб, бугунги тантана билан барчани табриклаб, қишлоқ хўжалиги фидоийлари, деҳқон ва фермерлар, туманнинг барча меҳнаткашларига миннатдорлик билдирди.

Тантанали маросимда 2022 йил туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида муносиб ҳисса қўшган, миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, отряд раҳбарлари, илғор теримчилар, соҳанинг жонкуяр фидоийлар меҳнати эътироф этилди.

Соҳа фидоийлари мутасаддилар томонидан маиший техника буюмлари, телевизор, микро тўлқинли печ, велосипед билан тақдирландилар.

Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов ромитанликларни жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган улкан ғалабаси билан табриклади.

Бу ғалабага муносиб ҳиссасини қўшган қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда фидокорона мехнат қилаётган фермерлар, деҳқон ва томарқа хўжалиги эгалари, саховатпеша чорвадорлар, ва заҳматкаш пиллакорлар, далаларда жавлон уриб, йил бўйи пешона терини тўкиб, ҳалол мехнат қилган механизатор ва сувчилар, илғор теримчи ва ортяд раҳбарлари, деҳқончилик, чорвачилик, пиллачилик, ирригация ва мелиорация, уруғчилик ва селекционерлик, ўсимликлар ва ҳайвонлар касалликларига қарши кураш соҳасидаги илмларини пухта эгаллаб олган мутахассислар меҳнати улуғланди.

Шерзод Камалов 10.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”
Бухоро
Мактабда таълим пуллими?
Бухоро
Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди
Бухоро
Мактабда ўқувчиларига дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали тасвирга олиш тақиқланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

“Табиатга қарши жиноят – жамиятга қарши жиноят”

10.09.2025 13

Мактабда таълим пуллими?

10.09.2025 73
Бухоро

Бухорода 5 нафар ишчи магистрал канализация қувури ичида оқиб кетди ва ҳалок бўлишди

05.09.2025 484
Бухоро

Мактабда ўқувчиларига дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали тасвирга олиш тақиқланади

03.09.2025 26

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?