Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитан туманида яна бир мактабнинг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитан туманида яна бир мактабнинг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди
Бухоро

Ромитан туманида яна бир мактабнинг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди

20.11.2024 82
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ромитан туманида жами 44 та умумтаълим мактаблари мавжуд. Улардан 43 таси давлат умумтаълим мактаблари, 1 та нодавлат (яъни Фарҳод-фармон) хусусий мактаби бўлиб ҳисобланади. Ҳозирги кунда тумандаги умумтаълим мактабларида 23 980 нафар ўқувчилар таълим-тарбия олиб келмоқда.

Куни кеча туманнинг Шўрча маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 18-сонли умумтаълим мактабининг 450 ўринли қўшимча янги ўқув биносини очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳудуд депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, маҳалла еттилиги, фаоллари, нуроний отахонлар, ёшлар, фахрий ўқитувчилар, мактаб жамоаси ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Умеджон Барноев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш, ёш авлодни муносиб шароитларда ўқитиш, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш имкониятларини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталди ва янги ўқув биноси билан мактаб жамоаси, ўқувчилар ва ота-оналарни муборакбод этди.

Сўнгра меҳмонлар янги қуриб битказилган ўқув биноларида, синф хоналарида ҳам бўлишиб, ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шундан сўнг нуроний отахонлар иштирокида қуръон тиловат қилиниб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида экилаётган дарахт кўчатлари униб ўсиб ушбу ерлар боғу роғларга айланишини, юртимиз тинчлигини, фаровонлигини тилаб дуолар қилинди ва олиб келинган турли хил манзарали кўчатлар масъул раҳбарлар томонидан ерга қадалди.

Маълумот учун, мактабнинг қўшимча уч қаватли янги ўқув биноси инвестиция маблағлари ҳисобидан “Умарбобо” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилган қурилиш-бунёдкорлик ишларига 3 миллиард 968 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилди.

Ушбу мактабда янги ўқув биноси ва спорт залининг қурилиши баркамол авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий-ахлоқий муҳитини соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш, уларни ватанимизнинг муносиб фуқаролари, маънавий етук инсонлар қилиб тарбиялашда, таълим тизимини ривожлантиришда самарали хизмат қилади.

https://t.me/Umed_Barnoyev
Шерзод Камалов 20.11.2024
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди
Бухоро
Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади
Бухоро
Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади
Бухоро
Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода 24 ёшли аёл пластик жарроҳликдан сўнг вафот этди

27.10.2025 547
Бухоро

Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

17.10.2025 69
Бухоро

Эртага соат 9.00 дан бошлаб вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳокимлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа корхона-ташкилотлар раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар ўтказилади

16.10.2025 78

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди

08.10.2025 54

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?