Ромитан туманида ижтимоий инфратузилма объектлари ва ғўза парвариши вилоят ҳокими эътиборида

 Ромитан туманида ижтимоий инфратузилма объектлари ва ғўза парвариши вилоят ҳокими эътиборида

Ҳудудларни ижтимоий ривожлантириш, аҳоли талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб зарур инфратузилмани яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Ботир Зарипов сектор раҳбарлари, масъул мутасаддилар ҳамроҳлигида Ромитан туманида бўлди.

Ромитан туманида ижтимоий инфратузилма объектлари ва ғўза парвариши вилоят ҳокими эътиборида

Туман марказидаги кўп қаватли тарур жой иншоотларида яратилган шарт-шароит, таъмирлаш-тиклаш ишларининг бориши, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари доирасида ҳудудда амалга оширилаётган саъй-ҳаракат, шу қаторда “Ромитан деҳқон бозори”нинг айни кундаги фаолияти, унда харидорлар учун яратилган қулайликлар, шунингдек, қишлоқ хўжалигида долзарб аҳамиятга эга, ғўза парваришига доир кечиктириб бўлмас чора-тадбирларнинг боришига алоҳида эътибор қаратилди.  

Ўзбекистон республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги “2017-2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ромитан туманидаги мавжуд кўп қаватли турар жой иншоотларидан 7 та кўп қаватли уйни таъмирлаш ва атрофини ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Улар даҳлизи ва йўлаклари, тротуар қисмига бетон қопламаси ётқизилмоқда. Йил якунигача 2 та кўп қаватли уй-жойда болалар майдончаси қурилиши режалаштирилган.

Ромитан туманида ижтимоий инфратузилма объектлари ва ғўза парвариши вилоят ҳокими эътиборида

Туманда фаолият кўрсатаётган биргина “Мададкор” Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан айни кунда 31 та кўп қаватли уйга хизмат кўрсатиб келинади. Таъкидлаш лозимки, туманнинг Газли шаҳарчаси бундан мустасно ва бу чўлқуварлар ҳудудида 59 та кўп қаватли турар жой иншооти бўлиб, уларда мингдан ортиқ хонадон ва 2 минг 760 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Бу уйларнинг 10 таси “Газлимагистралгаз қувурлари” корхонаси хизмат уйлари ҳисобланади. Сўнгги йилларда, аниқроғи, 2017-2020 йилларда Газли шаҳарчасида намунавий лойиҳаларда қурилган кўп қаватли уй-жой сони 15 тани ташкил этмоқда.    

Ромитан туманида ижтимоий инфратузилма объектлари ва ғўза парвариши вилоят ҳокими эътиборида

Ромитан тумани марказидаги “Мададкор” Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига келсак, 2017-2019 йиллар давомида таъмирлаш-тиклаш ишларига 235 миллион сўм кредит маблағи ажратилган бўлиб, муайян ишлар бажарилган. Аммо шунга қарамасдан, бу борада нуқсон ва муаммолар кўзга ташланмоқда. Аҳоли талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб туман марказидаги 6 та кўп қаватли уй-жойнинг том қисмини мукаммал таъмирлаш, 34 та кўп қаватли уйнинг замонавий энергия тежамкор иситиш тизимини яратиш, жами 40 та кўп қаватли уй-жойни марказлашган оқава сув тизимига улаш талаб этилмоқда. Қолаверса, туманда маънан эскирган уй-жой 3 тани ташкил этмоқда. Чунончи, “Зарафшон” МФЙ Баҳористон кўчасидаги 79-уй 1957 йилда, Бобур МФЙ,  Баҳор кўчасидаги 11- ва 13-уйлар 1969 йилда қурилган бўлиб, бугун фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган.

Айни кунда Ромитан туманининг “Қоқиштувон” ҳамда “Қизилработ” МФЙ ларида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида умумий қиймати 20 миллиард 118 миллион сўм маблағ молиялаштирилган. Шундан мавжуд 2 та умумтаълим мактаби биносини мукаммал таъмирлаш учун 2 миллиард 872 миллион сўм, 1 та мактабгача таълим ташкилотини таъмирдан чиқариш мақсадида 1,5 миллиард сўм, яна ҳудуддаги оилавий поликлиника биноси таъмирига 1,1 миллиард сўм, ҳар икки маҳалла маъмурий биносини янгидан қуриш учун жами 532 миллион сўм маблағ ўзлаштирилган.

Ромитан туманида ижтимоий инфратузилма объектлари ва ғўза парвариши вилоят ҳокими эътиборида

Жумладан, “Қоқиштувон” МФЙ да ички йўлнинг 4,3 километрига шағал ётқизиш ишлари бошланган ва ҳозирда 3 километр йўл шағаллаштирилган, 2 километр йўлга асфальт ётқизиш ишлари давом эттирилмоқда. Маҳаллада 16 километрга ичимлик суви тармоғини тортиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда бунинг 11 километридаги ишлар якунига етказилган. Шунингдек, 1 километрга электр энергияси тармоғини тортиш ишлари 530 метрга бажарилган. Худди шундай, 3,7 километрдаги табиий газ тармоғини таъмирлашга киришилган бўлиб, шу кунда 3,2 километридаги юмушлар бажарилган ёки 86 фоиз иш уддалангинини кўриш мумкин. Ҳозиргача маҳаллада яшаётган олтмишдан ортиқ камхарж ва оғир шароитда яшаётган оиланинг турар жойини ҳомийлик ва бошқа манбалар ҳисобидан таъмирлаш ишларига киришилган. Кўчага 45 та тунги ёритиш чироғи ўрнатилаётган бўлиб, 2 килоометр масофага пиёдалар йўлакчасини қуриш кўзда тутилган.  

Мутасаддилар шунингдек, “Шўрча” МФЙ ҳудудида фаолият юритаётган  масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “BCT сluster аgrokompleks” далаларида етиштирилаётган пахта парвариши билан танишдилар.

Ромитан туманида ижтимоий инфратузилма объектлари ва ғўза парвариши вилоят ҳокими эътиборида

––Айни кунда 10 та участкадан иборат ва ҳар бирида иш юритувчи менежер ва агрономига эга, жами 493 нафар ишчи меҳнат қилаётган агромажмуамизда жами 1 минг 145 гектар ерда деҳқончилик қилиб келаяпмиз,––дейди “Шўрча” ҳудуди раҳбари Комил Сафаров.––Яқинда якунланган ғалла ўрим-йиғими даврида 205 гектар ердан ялпи минг тонналик хирмон кўтариб, меҳнат муваффақиятини қўлга киритдик. Давлат шартнома режасидан ташқари етиштирилган 400 тоннага яқин буғдой хўжалигимиз омборида ишчиларимиз моддий манфаатдорлиги учун қолдирилди. Худди шундай, асосий экин еримиз––935 гектар ғўза парваришланаётган контурларимиздан кузга бориб гектарига 38 центнердан, яъни 3 минг 553 тонна ҳосил кўтариш мақсадида сидқидил ишлаяпмиз.

Ромитан туманида ижтимоий инфратузилма объектлари ва ғўза парвариши вилоят ҳокими эътиборида

“BCT сluster аgrokompleks” далаларида бу йил илғор технологиялардан фойдаланилгани ҳолда 300 гектар пахта майдони томчилатиб суғорилмоқда. Бу дегани ҳар гектар ҳосилдорлигини 50 центнерга етказиш учун тер тўкилмоқда. Йирик хўжаликда йигирмага яқин қатор орасига ишлов берувчи “МТЗ-80” трактори билан кечаю кундуз культивация, биологик ишлов бериш ишлари давом эттирилмоқда. Жумладан, шу кунга қадар ғўза парваришланаётган контурлар уч бора “оби ҳаёт”га қондирилиб, 715 гектар ерда “чеканка”лаш тадбири якунланган. Экин ерини “шарбат”лаб суғоришга ва такрор суспензиялаш ишларига эътибор қаратилмоқда. Даладаги кузатувлардан кўринишича, ҳар бир ғўза ниҳолида 8 тагача кўсак, яна шунча ҳосил нишонаси борлиги бу хўжаликда якунда пахтадан баракали хирмон кўтариш мумкинлигидан далолатдир.

Вилоят раҳбари ўрганилган объектлар юзасидан мутасаддиларга кўп қаватли турар жойларда бораётган қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли бажариш, уйларни қишга тайёрлашда сусткашликка йўл қўймаслик, шунингдек, туман марказий деҳқон бозорини тартибга солиш, савдо расталарида харидорлар учун кенг ассортиментни яратиш баробарида бозор олдида автомашиналар турар жойини эпақага келтириш, фуқароларга эмин-эркин савдо қилишлари учун шароит яратиш, шунингдек, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурлари ижросини тўла-тўкис амалга ошириш, жорий йилги ҳосили учун етиштирилаётган пахта парваришида долзарб аҳамиятга эга агротехник тадбирларни изчил амалга оширишга доир тавсия ва топшириқларини берди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати    

Мавзуга оид