Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи якунлари юзасидан ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, ҳудудларда жамоат тартиби, фуқаролар хавфсизлиги, мол-мулкларнинг дахлсизлиги, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш, айниқса тунги вақтларда назорат тадбирларини кучайтириш мақсадида бугун, 19 июнь куни Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев бошчилигидаги сектор раҳбарлари томонидан туман ҳудудида “Хавфсиз тун” тадбирига старт берилиб, тадбирга жалб этилган куч-воситалар, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида кенгайтирилган тунги Йўриқнома ўтказилди.
Йўриқномада, прокуратура, ички ишлар, Миллий гвардия, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамда тегишли ташкилот, корхона вакиллари иштирок этишди.
Бунда, хизматга жалб қилинган ходимларга жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши кескин курашиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятлардан холи ҳудудга айлантириш борасида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, Ромитан тумани ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартиби ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказишга киришилди.