Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитан тумани пахтакорлари вилоятда биринчи бўлиб давлатга пахта топшириш режасини бажарди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитан тумани пахтакорлари вилоятда биринчи бўлиб давлатга пахта топшириш режасини бажарди
Бухоро

Ромитан тумани пахтакорлари вилоятда биринчи бўлиб давлатга пахта топшириш режасини бажарди

13.10.2023 137
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг



Яхши ниятлар билан эрта баҳорда барака уруғини қадаган Бухоро вилояти пахтакорлари 400 минг тонналик улкан зафар маррасини забт этишга тобора яқинлашмоқда. Бугун Ромитан тумани кластер ва фермерлари 2023 йил учун етиштирилган пахта хомашёси шартномавий режасини вилоятда биринчи бўлиб адо этишди.
Бундай улкан меҳнат зафари замирида Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Бухорода ҳам қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилишга катта эътибор қаратилаётгани, деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати, кўп йиллик тажрибаси, пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар муҳим омил бўлиб хизмат қилди.


Жорий йил ҳудудда жами 259 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 10 минг 650 гектардан зиёд майдонда саноат учун қимматбаҳо хом ашё етиштирилди. Агар 2022 йилда миришкорлар ялпи хирмони 40 минг 900 тоннани ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 42 минг 183 тоннадан оширилди. Муҳими, унинг аксарият қисми юқори навларга сотилди. Етиштирилган ҳосилни ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олиш учун мавсум бошидан 275 та терим отряди шакллантирилиб, улар таркибига 18 мингдан ошиқ кўнгилли теримчи жалб этилди.
Миришкор деҳқонларнинг узоқ йиллик фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси қўл келиб, бугун юксак хирмон барпо қилинди.
Қимматбаҳо саноат хомашёсини бунёд қилишда вилоятдаги етакчи кластер- “BCT cluster” жамоасининг муносиб ҳиссаси бор.  Қолаверса, “Қўрғон”, “Янгиобод”, “Халқобод”, “Зарафшон”, “Челонғу”, “Ф.Қурбонов” каби 15 та ҳудудда фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари улкан хирмонга катта улуш қўшишди. Жумладан, “Козим бобо”, “Халқобод файз замини”, “Барака бобо”, “Ҳамрообод”, “Акрам”, “Навобод”, “Урганчиёнлик Ҳайдар ота”, “Алиёр”, “Янгиобод 2”, “Сафаробод 98”, “Мақсудбек Диёрбек”, “Суннат”, “Шоди” каби ўнлаб фермер хўжаликларида ҳар гектар ҳосилдорлиги 45 центнердан оширилгани, қолаверса, ҳудудда ҳали биринчи терим давом эттирилаётгани ҳам туманда пахтачиликда илм-фан ва инновацияларга асосланган ҳолда ҳосилдорликни ошириш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини берганлиги, ҳудудда деҳқончилик маданияти ошганлиги далолати десак, муболаға эмас.
Мавсум давомида илғор теримчи ва отряд раҳбарларининг рағбатлантириб борилгани ҳам муваффақиятга омил бўлди.

Шерзод Камалов 13.10.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?