Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев ҳамда Хитойнинг “Xinjiang Haotong Agricultural Machinery Co” Ltd компанияси вакиллари билан қишлоқ хўжалигида янги техникаларни жорий қилиш ва янги пахта навларини етиштиришни йўлга қўйиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари Ином Файзиев, Аброр Рахматов, вилоят инвестициялар саноат ва савдо бошкармаси масъуллари, “BCT Cluster Agrokompleks” МЧЖ раҳбари Рустам Норов ва “Xinjiang Haotong Agricultural Machinery Co” Ltd компанияси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ иштирок этди.
Қишлоқ хўжалигига янги техникаларни жорий қилиш ва янги пахта навларини етиштириш бўйича Хитой компанияси мутахассислари билан бир канча лойихалар бўйича фикр алмашинилиб, келгусида соҳани ривожлантириш борасида биргаликда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар ўтказилди.