Туманнинг энг чекка ҳудудларида ўтказилаётган сайёр қабуллар, фуқароларни қабул қилиш кунларини ташкил қилиниши, “Маҳаллабай”, “Хонадонбай” тарзда муаммоларнинг ўрганилиши, буларнинг барчасида раҳбарларнинг ўз ишига сидқидилдан ёндошаётганини кўриш мумкин.
Худди шундай бугун, 3 август куни Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноев томонидан 1-секторга қарашли “Қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан сайёр қабули 27-умумтаълим мактаби биносида ўтказилди.
Унда туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, мутасадди корхона, ташкилот раҳбарлари, МФЙ ходимлари, ҳудуд аҳолиси ва фуқаролар иштирок этди.
Мурожаатларнинг аксарияти электр таъминотидаги муаммолар, соғлигини тиклаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам ажратиш, кадастр, суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ муаммолар, ички йўлларни шағаллаштириш ҳамда асфальтлаштириш каби масалалар ўртага ташланди.
Шу ернинг ўзида айрим муаммолар ижобий ечимини топди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.
Бундан ташқари 1-сектор раҳбари Умеджон Барноев бошчилигидаги барча мутасаддилар аҳоли муаммоларини ҳал этиш, мурожаатларга ижобий ечим топиш мақсадида “Ўзбекистон” маҳалла аҳолиси билан учрашиб, муаммоларини жойида бориб ўрганишди. Айни пайтда “Муллоён” қишлоғининг 2 км масофасидаги ички йўл таъмирталаб аҳволда эканлигини кўздан кечирган туман раҳбари ушбу ички йўлни 5 кун муддатда сифатли таъмирлаш ва шағаллаштириш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.