Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноевнинг байрам табриги
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноевнинг байрам табриги
Бухоро

Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноевнинг байрам табриги

08.03.2023 174
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ассалому алайкум мунис ва муҳтарама онахонлар!
Қадрли опа-сингиллар ва дилбар қизлар!

Барчамиз орзиқиб кутган сўлим баҳор кириб келиши билан табиат очилиб, кўнгилларимиз ёруғ туйғуларга тўлиб бораётган мана шу шукуҳли айёмда Сиз, азизларимни, Сизлар орқали бутун туманимиздаги хотин-қизларни “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан самимий муборакбод этаман.

Биз бугун Яратганнинг буюк мўъжизаси бўлган, ҳаёт давомийлиги ва абадийлигини ўзида мужассам этган аёл зотини, табаррук оналарни улуғлар эканмиз, беихтиёр мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг “Жаннат оналарнинг оёғи остидадир” деган мазмундаги ҳикматли сўзларини эслаймиз ва муқаддас Она сиймоси олдида таъзим қиламиз. Одатда, аёлларни гулга қиёслашади. Чунки улар гўзаллик, нафосат ва меҳр-муҳаббат рамзи.

Ҳеч кимга сир эмас, аёл зоти ҳақида, унинг қандай тенгсиз латофат ва нафосат соҳибаси экани, эзгулик ва фидойилик рамзи, хонадонларимизнинг файзу фариштаси экани ҳақида тарихимизда не-не улуғ мутафаккирлар, шоир ва алломалар қанча-қанча дил сўзларини баён этганлар.

Юртимизда хотин-қизларни асраб-авайлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий, интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалаларига давлат сиёсати даражасида доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

Аёл гўзал бўлса — олам гўзал, аёл бахтли бўлса — оила, бутун жамият бахтли бўлади, деган фикр бизнинг ҳаётий фалсафамизга айланаётганини ҳар томонлама англаб етмоқдамиз.

Қадрли ва азиз опа-сингиллар!

Сизларни ўзингиз каби чиройли ва дилбар байрамингиз билан яна бир бор табриклар эканман, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман. Фарзандларингиз ва яқинларингиз бахтига, элу юртимиз бахтига ҳамиша омон бўлинглар.

Шерзод Камалов 08.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Бухоро
РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади

12.05.2025 44
Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 36
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 246

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?