Айни вақтда аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, аҳолида мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан бугун, 9 июнь куни Ромитан туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида 1-секторга қарашли “Азизон” МФЙ аҳолиси билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари, маҳалла ходимлари, фаоллари, ҳоким ёрдамчиси ҳамда фуқаролар иштирок этди.
Ушбу қабулда фуқароларнинг моддий ёрдам олиш, табиий газ муаммоси, ишга жойлаштириш, йўлларни тамирлаш, уй-жой, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича 10 га яқин мурожаатлари қабул қилинди.
Ушбу муаммолардан 4 таси жойида ҳал қилиниб, 6 тасига тушунтириш берилди ва назоратга олинди. Қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал қилиш мақсадида 1-сектор раҳбари ташкилот ва корхоналарининг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди ҳамда назоратга олинди.