Бунинг учун муассасага пойтахтдан юқори малакали кардиохирург ва травматологлар ташриф буюриб, маҳаллий шифокорларга яқиндан кўмаклашяпти.
Юрак ва бош мия артериялари ангиографияси, бачадон томирлари эмболизацияси каби лапароскопик ва каминвазив операциялар натижасида 10 нафардан ортиқ беморлар узоқ йиллик дардидан саноқли дақиқалар ичида халос бўлди.
Келгуси ойда филиалда бажариладиган мураккаб кардиохирургик амалиётлар тури янада кўпайиши кутилмоқда. Бунда муассасага 4 миллиард сўм маблағ эвазига келтириб ўрнатилган сунъий қон айланиш аппарати ва 1 миллиард сўмлик замонавий тиббий асбоб-ускуналар қўл келмоқда.