2023 йилнинг 8 июндан 9 июнь кунига ўтар кечаси Олот тумани “Халифа” маҳалласида яшовчи Я.Д.нинг уйидан 400 АҚШ доллари бўлган “Нексия” автомашинасининг эҳтиёт қисмлари яширин равишда талон-торож қилинган.
Ушбу жиноятни Олот тумани Ҳалқобод маҳалласида яшовчи 2009 йилда туғилган вояга етмаган Н.М. ҳамда 2007 йилда туғилган вояга етмаган Н. Ж.лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб содир қилганликлари тумани ИИБ ходимлари томонидан вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ кинология хизмати ҳисобида бўлган “Рекс” лақабли хизмат ити ёрдамида фош қилинган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.