Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо мамлакатлар мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги Фатво қўмитаси Самарқанд шаҳрида ўтказилган йиғилишда 2026 йил (1447 ҳижрий) учун Рамазон ойининг бошланиши ва Рамазон ҳайити саналарини белгилаган.
Қўмита қарорига кўра, 2026 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 19 февраль, Рамазон ҳайити эса 20 март — жума кунига тўғри келади. Шу сабабли март ойида байрамлар туфайли айрим ходимлар учун кетма-кет дам олиш кунлари юзага келади.
☑️ 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш кунлари:
▪️20 март — жума, Рамазон ҳайити
▪️21 март — шанба, Наврўз байрами
▪️22 март — якшанба
▪️23 март — душанба (кўчирилган дам олиш куни)
5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 24 март — сешанба иш куни ҳисобланади.
☑️ 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш кунлари:
▪️20 март — жума, Рамазон ҳайити
▪️21 март — шанба, Наврўз байрами
▪️22 март — якшанба
6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун 23 март — душанба иш куни ҳисобланади.

