Рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолияти муҳокама қилинди

 Рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолияти муҳокама қилинди
Рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолияти муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Яхшиев жорий йилнинг 9 июн куни IT парк Бухоро филиали раҳбари ҳамда вилоятнинг шаҳар ва туманларида ташкил этилган Рақамли технологиялар ўқув марказлари менежер ва тренерлари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида ўқув марказлари менежерлари аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га кирган фуқаро ва ёшларни бепул ўқитиш юзасидан олиб бораётган ишлар тўғрисида ҳисобот бериб ўтдилар.

Бошқарма бошлиғи томонидан ташкил этилган Рақамли технологиялар ўқув марказларига ёшларни жалб қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришни, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси ва бошқа шу йўналишдаги лойиҳаларни ҳамда ахборот технологиялари йўналишида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган ёшларни марказга жалб қилган ҳолда билим кўникмаларини ошириб, IT парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича тегишли таклиф ва кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга Олот, Ромитан, Пешкў туманларини рақамли ривожланиш даражасини қизил ҳудуддан яшил ҳудудга чиқариш бўйича «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси ва рақамли технологиялар ўқув марказлари битирувчилари сонини ошириш юзасидан тегишли ишларни амалга ошириш зарурлигини айтиб ўтди.   

Учрашув якунида берилган таклиф ва тавсиялардан сўнг ўқув марказлари фаолиятини янада кучайтириш бўйича келгусидаги режалар белгилаб олинди.

Ахборот технолоялари вазирлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси

Мавзуга оид