Рўзадор киши тиш олдириши ёки милки қонаши натижасида ичига қон ютса, рўзаси бузиладими?
💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ичга қон ютиш масаласининг бироз тафсилоти бор. Тиш олдирганда ёки милк қонаганда туфук қондан кўп бўлса, ютганда ҳам таъми билинмаса, рўзани бузмайди. Агар қон туфукдан кўп бўлса, рўза бузилади. Агар туфук ва қон баробар бўлса, эҳтиётан, рўза бузилади. Бу ҳақида Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбаларидан бири бўлган “Раддул Мухтор” китобида шундай дейилади:
Яъни: “Тишлари орасидан қон чиқиб, томоғига етсаю ичкарига кетмаса, рўза очилмайди. Агар ичкарига кетган бўлса, қони тупукдан кўпроқ ёки баробар бўлса рўза бузилади. Тупукдан оз бўлса, рўза очилмайди. Агар қон туфукдан кам бўлса ҳам ютинганда унинг таъмини сезса, рўза очилади” (“Раддул Муҳтор”).
РЎЗАДОРНИНГ МИЛКИ ҚОНАБ, ҚОН ИЧИГА КЕТСА РЎЗАСИ БЎЗИЛАДИМИ?
Фикр билдириш
Фикр билдириш